«Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини камайтириш ва йирик шаҳарларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ҳаво ифлосланишининг рухсат этилган меъёрлардан ошиши пойтахтда, шунингдек Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари...
Республикада оқова сувларни йиғиш, узатиш ва тозалаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакат бўйича жами 255 та оқова сув тозалаш иншооти фаолият юритмоқда. Шундан 63 таси йирик, 192 таси...
Шавкат Мирзиёев 23 март куни Ўзбекистоннинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ривожланиш стратегиясини тақдим этди. Ҳужжат ҳаво ифлосланишини камайтиришдан тортиб миллий ботаник боғлар тармоғини яратиш ва «яшил иқтисодиёт» учун мутахассислар тайёрлашгача бўлган кенг қамровли вазифаларни ўз ичига олади.
Дастурнинг асосий йўналишларидан...
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев контрафакт дори воситаларига қарши курашни кучайтиришни топширди. Унинг таъкидлашича, жамият учун хавф даражасига кўра бундай дори воситалари наркотик моддалар билан бир қаторда кўриб чиқилиши керак.
Бундай қатъий чоралар кўрилишига мамлакат фармацевтика бозоридаги ташвишли вазият сабаб бўлди....
Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида умумий қиймати 203 млн доллар бўлган 16 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Уларнинг энг муҳимларидан бири — қон плазмасидан инсон альбумини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлиб, лойиҳанинг қиймати 30 млн долларга тенг. Бу корхона Ўзбекистон...
Юртимизда баҳор мавсуми бошланиши билан айрим фуқароларда ҳолсизлик, тез чарчаш ва иш қобилиятининг пасайиши кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни мавсумий ўзгаришлар, организмнинг қишки даврдан кейинги мослашув жараёни ҳамда витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги билан изоҳлайди.
Бу даврда овқатланиш тартибига алоҳида эътибор қаратиш...
Фарғонада болалар боғчалари тарбияланувчиларининг оммавий заҳарланишидан кейин муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаб келган Garden Catering Trade компаниясининг мулкчилик тузилмасида ўзгаришлар юз берди. Gazeta.uz маълумотига кўра, Иқболҷон Бозоров ҳодисадан бир неча кун ўтиб компаниянинг 100 фоиз улушини Муйдинжон Ғофуровга ўтказган.
25 февраль...
Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина онкологик касалликлар хавфини оширади, деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур маълумотларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, бундай даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай илмий асосга эга...
Рақобат қўмитаси томонидан “JO‘RABEK” хусусий корхонаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирган “Orthomol” биологик фаол қўшимчаси рекламаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Таҳлиллар давомида реклама материалларини тарқатиш жараёнида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланди.
Маълум бўлишича, маҳсулот ҳақида берилган маълумотлар тўлиқ ва қонуний...
Олий Мажлисда муҳокамага киритилган қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Унга кўра,...