Маданият ва санъат

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Азиз Аккулов Қирғизистон Туристик ташкилотлар ассоциацияси (KATO) ижрочи директори Нурлан Сапаров ҳамда икки мамлакатнинг етакчи туроператорлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Давра суҳбати давомида ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон туроператорлари,...

«Дедлайн» ўрнига «сўнгмуддат»: Ўзбекистонда хорижий сўзларнинг янги ўзбекча муқобиллари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси расмий қўллаш учун тавсия этилган хорижий сўзларнинг навбатдаги ўзбекча муқобиллари рўйхатини тасдиқлади. Янги рўйхатга кундалик ҳаётда, оммавий ахборот воситалари ва рақамли муҳитда кенг қўлланиладиган атамалар киритилди. Машҳур ўзлашма сўзлар ўрнига уларнинг ўзбекча муқобилларидан...

Ўзбекистонда MICE туризм тадбирларини ташкил этувчиларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Ўзбекистонда ишбилармонлик туризмини рағбатлантиришга қаратилган янги қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди. Ҳукуматнинг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига мувофиқ, мамлакатда MICE туризм (ишбилармонлик туризми) тадбирларини ташкил этган тадбиркорларга республика бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 50 фоизи қайтарилади. Тасдиқланган тартибга кўра,...

Беларусь Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларусь Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур маданий тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири...

Шукуров Собир Сайфиевич “Маърифат” ижодий бирлашмаси директори этиб тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги ушбу бирлашма тасарруфига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари киради. С.Шукуров меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, ЎзА ва ЎзМАА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегациянинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Грузия Миллий туризм маъмурияти раҳбари Майя Омиадзе билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш,...

Ўзбекистон ва Грузия туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталья Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, туроператорлар ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, Грузия бозорида Ўзбекистоннинг...

Татаристонда корэш бўйича XV юбилей жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди

2026 йил 25–28 июнь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида муҳим халқаро спорт тадбири — Корэш бўйича XV Жаҳон чемпионати ва жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Юбилей тартиб рақамига эга ушбу мусобақа корэшнинг этноспортнинг ўзига хос тури сифатидаги юксак халқаро нуфузини...

Тошкентда IV халқаро «Umra Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси бошланди

Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси ҳамда Umra туризми ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида IV халқаро «Umra Plus ва зиёрат туризми» кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тадбир зиёрат туризмини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган. Кўргазмада Марказий Осиё давлатлари, Туркия,...

Андижонда Туркий дунёнинг маданият пойтахти тадбирларига старт берилди

Андижон шаҳрида “Андижон – 2026 йилда Туркий дунёнинг маданият пойтахти” халқаро маданий тадбирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа туркий халқларнинг умумий тарихий ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, давлатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Андижоннинг халқаро нуфузини...

Последние новости

1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари...