«ARTepa» галереясида Кaрлос Касаснинг аудиовизуал перформанси намойиш этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

21 август куни Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг «ARTepa» галереясида рассом ва режиссёр Карлос Касаснинг жонли аудиовизуал перформанси бўлиб ўтади.

Тадбирда муаллиф томонидан сўнгги 25 йил давомида дунёнинг турли ҳудудларида тўпланган материаллар асосида яратилган «Дала ишлари» лойиҳаси тақдим этилади.

Перформанс давомида реал вақтдаги тасвирлар, жойларда ёзиб олинган овозлар ва атроф-муҳит товушлари бирлаштирилади. Улар орқали ландшафтлар ва экотизимлардаги доимий ўзгаришларни акс эттирувчи аудиовизуал композиция яратилади.

Асар инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатига бағишланган. Унда чўлланиш, иқлим ўзгариши ва экотизимлар трансформацияси каби долзарб экологик жараёнлар ёритилади.

Тадбир «ARTepa» галереяси томонидан «Art Station» ва «DAVRA» тадқиқот жамоалари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Перформанс 21 август куни соат 19:00 да «ARTepa» галереясида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 30-уй, Астрономия боғи.

Тадбирга кириш бепул.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон озиқ-овқат форумида халқаро тажриба ва ташаббусларини тақдим этди

15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Жаҳон озиқ-овқат форуми —...

Больше похожих статей