Иқтисодиёт

HYUNDAI товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

“GST Oil” МЧЖ мурожаати асосида “V.I.” МЧЖ томонидан “HYUNDAI CONSTRUCTION EQUIPMENT” компаниясига тегишли “HYUNDAI” товар белгисидан фойдаланган ҳолда икки дона махсус техника, экскаваторни республика ҳудудига олиб киришга уринилгани аниқланган. Ушбу техникалар божхона постида тўхтатиб қолинган. Мазкур ҳолат юзасидан адлия органлари...

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихий максимумни янгилади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 75,08 миллиард долларга етди. Бу 2013 йилдан бери юритиб келинаётган статистика давомидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Январь ойида захиралар ҳажми 8,77 миллиард долларга ёки 13,2 фоизга ошди. 2025...

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади

2026 йил 4 февралда “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–17-сон) қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда унинг бошқарув кенгаши ташкил этилди. Давлат харидлари...

Қурилиш соҳасидаги мурожаатлар асосида 22,1 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

2025 йил давомида Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлардан хонадон хариди билан боғлиқ 1700 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 76 фоизи ижобий ҳал қилиниб, натижада 22,1 миллиард сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Мурожаатларнинг асосий қисми уйларнинг таъмир сифати...

Исломий қимматли қоғозлар (сукук)ни чиқариш ва жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида халқаро молиявий ҳамкорликка бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Покистон Ислом Республикасининг етакчи ислом банки — “Meezan Bank”, шунингдек Қувайтнинг йирик инвестиция компанияси — “Noor Financial Investment Company” вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида меҳмонларга “Meezan Bank” фаолияти ҳақида батафсил маълумот...

Сержио Гор иштирокида Америка–Ўзбекистон инвестиция кенгаши иш бошлади

Америка Қўшма Штатларининг махсус вакили, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш,...

Ўзбекистон ва АҚШ муҳим аҳамиятга эга фойдали қазилмалар бўйича меморандум имзоладилар

Ўзбекистон Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати муҳим фойдали қазилмалар ва ноёб ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлигини таъминлаш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжат АҚШда бўлиб ўтган муҳим минераллар бўйича вазирлар учрашуви доирасида АҚШ давлат...

Айланмаси 1 млрд сўмга етмаган ЯТТлар ҳам ҚҚСга ўтказилмоқда

Сўнгги кунларда айрим якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) томонидан йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган ҳолда ҚҚС тўловчиси сифатида автоматик рўйхатга олинаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолатларга жавобан Давлат солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди. Қўмита маълум қилишича, мазкур жараёнлар амалдаги...

UPay тўлов тизими эгаси банкрот деб топилди

Тошкент шаҳарлараро иқтисодий суди 2026 йил 2 февраль куни “Maroqand” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топди ва уни тугатиш (ликвидация) тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди. “Maroqand” АЖ UPay тўлов тизимининг эгаси ҳисобланади. Ушбу тизим орқали фойдаланувчилар давлат хизматлари, мобил...

«UzAirways» ва «Uzbekistan Airports»ни нима кутяпти? IPO, қисқартириш ва янги университет

Тақдимотда фуқаролар авиацияси корхоналарини трансформация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида харажатларни қисқартириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда асосий фаолиятга алоқадор бўлмаган хизматларни аутсорсингга бериш чоралари белгиланди. Эксплуатация харажатларини камайтириш учун энергия тежовчи...

Последние новости

Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан ташкил этилган мухлислар овоз бериш натижаларига...