Asman Airlines Тошкент ва Иссиқкўл ўртасида янги авиақатновни йўлга қўяди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Asman Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Иссиқкўл ўртасида янги мунтазам авиақатновни очишни режалаштирмоқда.

Янги рейсларни йўлга қўйиш масаласи 15 май куни қирғиз авиакомпанияси ва Uzbekistan Airports вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг биринчи босқичида Тошкент — Тамчи йўналиши очилади. Дастлабки маълумотларга кўра, рейслар 2026 йил 24 июндан бошланиши режалаштирилган. Парвозлар De Havilland Canada Dash 8 Q400 турбовинтли самолётларида амалга оширилади.

Кейинчалик авиакомпания маршрутлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Куз фаслида Тошкент — Ўш, қиш мавсумида эса Тошкент — Қоракўл йўналишларида рейсларни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент ва Бишкек ўртасида авиақатнов очиш имконияти ҳам ўрганилмоқда.

Томонлар минтақавий ташувларни ривожлантириш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Қирғизистондан Андижон, Фарғона ва Наманган аэропортларига халқаро рейсларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Asman Airlines Қирғизистоннинг давлат авиакомпанияси ҳисобланади ва “Қирғизистон аэропортлари” тизими таркибига киради. Айни пайтда авиаташувчи ички ва халқаро йўналишларда, жумладан Олмаота ва Хўжандга рейсларни амалга оширмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Centrum Air авиакомпанияси флоти яна бир янги самолёт билан кенгайди

2026 йил 14 май куни Тошкент шаҳрига Centrum Air авиакомпаниясининг флотини кенгайтирувчи янги ҳаво кемаси келиб қўшилди. Бу —...

Больше похожих статей