Ҳодиса

Самарқанд вилоятида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган 44 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар синтетик гиёҳвандлик воситаларини яширин жойларга қолдириш орқали тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Махсус операция давомида 44 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Махсус тадбир Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати...

Тошкентда қарийб икки килограмм гиёҳвандлик моддаси билан Украина фуқаролари ушланди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усули орқали тарқатишда гумонланаётган уч нафар хорижий фуқарони қўлга олди. Махсус операция «Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирлари доирасида ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра,...

Фарғона вилоятида янги туғилган чақалоғини сотишга уринган ота-она 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фарғона вилоятида янги туғилган ўғлини кредит қарзларини тўлаш мақсадида сотишга уринган ёш ота-онага нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Олий суд маълумотига кўра, улар 2024 йилда танишган ва ота-оналарининг расмий розилигисиз бирга яшай бошлаган. 2025 йил октябрь ойида эса уларнинг ўғли дунёга...

Тошкентда Onix ва патрул мотоцикллари иштирокидаги ЙТҲда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

ЙҲХХга кўра, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган "Оnix" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган....

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистонда дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дори воситаларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида қалбаки дори воситалари тайёрланган яширин цех, ноқонуний омборлар ҳамда тегишли ҳужжатларсиз сақланган дори воситалари партиялари фош этилди. Бухоро вилоятининг Ғиждувон...

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди: уч киши жабрланди

16 июль куни кечқурун Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган пропан автогаз қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиб, ортидан ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, М-39 автомобиль йўли ёқасида жойлашган автогаз қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабар 22:46 да келиб...

«Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиди, икки йўловчи енгил жароҳат олди

Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа» йўналишидаги «Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиши билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси маълум қилди. Маълумотга кўра, ҳодиса 16 июль куни соат 14:34 да аниқланган. Ҳаракат хавфсизлигини...

Тошкент ва Қашқадарёда коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси мансабдор танишлари орқали...

Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва Фарғона вилоятида ер силкиниши сезилди

15 июль куни маҳаллий вақт билан соат 11:16 да Қирғиз Республикаси ҳудудида магнитудаси 3,0 бўлган зилзила қайд этилди. Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Боткен вилоятида жойлашган бўлиб, ўчоқ 5 километр чуқурликда юзага келган. Эпицентр Тошкент шаҳридан тахминан 265 километр жануби-шарқда жойлашган. Ер...

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистонда фуқароларни Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахслар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. ДХХ маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар шахс ўзаро тил...

Последние новости

Беруний метро-ТТЗ №79-автобус йўналиши қатнови йўлга қўйилди

Тошкент шаҳрида Беруний метро бекати — ТТЗ автостанцияси йўналиши бўйича №79-автобус қатнови йўлга қўйилди. Янги йўналиш Фаробий кўчаси, Кичик ҳалқа...