Ўзбекистон

Президент «маҳалла еттилиги» фаолиятида масъулият ва ташаббускорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» тизими самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг молиявий ваколатлари кенгайтирилганини қайд этди. Бунинг натижасида ҳудудларда қоладиган қўшимча даромад ҳажми икки бараваргача ошган. Маълум...

Ўзбекистон ва Гонконг криптоактивлар ҳамда капитал бозори соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистонда Гонконгнинг Дубайдаги Иқтисодий ва савдо ваколатхонаси (HKETO Dubai) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда молия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар давомида капитал бозорини ривожлантириш, криптоактивлар муомаласини тартибга солиш, шунингдек, Гонконгнинг соҳавий регуляторлари билан ҳамкорликни йўлга...

Германия элчиси Манфред Хутерер Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер билан хайрлашув учрашувини ўтказди. Учрашув давомида ташқи ишлар вазири дипломатнинг Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Қайд этилишича, элчи фаолияти даврида икки давлат ўртасида юқори...

Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувлар ижроси юзасидан тақдимот билан танишди. Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 8–9 июль кунлари Беларусьга ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга...

Президент пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини такомиллаштириш ва жамғариб бориладиган пенсия тизимининг жозибадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, ҳозирги тартибга кўра, фуқароларнинг иш ҳақидан 0,1 фоиз маблағ жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилади. Ушбу маблағларга ҳисобланадиган йиллик 10 фоизлик...

Ўзбекистонда 14 июль куни ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин

14 июль куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво жуда иссиқ ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» прогнозига кўра, республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати 38–45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46 даражагача кўтарилиши мумкин. Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати кечаси...

Ўзбекистонда 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда: экологлар аҳолига огоҳлантириш билан мурожаат қилди

13–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан ўта иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Синоптиклар прогнозига кўра, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача кўтарилиши мумкин. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, аномал иссиқ нафақат инсонлар саломатлиги, балки мамлакатдаги яшил...

Оҳангарондаги чиқинди полигонидаги ёнғин бартараф этилди, масъулга жарима қўлланилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонида юз берган ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳодиса 10 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли «Махсустранс» санитария тозалаш корхонасига...

Президент Тошкент-Бекобод йўналишидаги янги электропоездда сафар қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Бекобод шаҳрига электропоездда ташриф буюрди. Сафар давомида давлат раҳбари пойтахт билан Бекободни боғловчи янги темир йўл қатнови ва вокзал инфратузилмасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Лойиҳа Президентнинг 2025 йил 27 декабрда қабул қилинган «2030 йилга қадар...

Ўзбекистонда йил бошидан сув тармоқларига ноқонуний уланишнинг 6,4 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди

Жорий йил бошидан назорат органлари билан ҳамкорликда сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 6 447 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузарликлар оқибатида жамият манфаатларига 103,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан 22,3 миллиард...

Последние новости

Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш...