Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувлар ижроси юзасидан тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 8–9 июль кунлари Беларусьга ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, шунингдек, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш ва тиббиёт соҳаларида умумий қиймати 2 миллиард долларлик 310 та лойиҳа ва ташаббусни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Тақдимотда ушбу келишувларни қисқа муддатда амалий натижага айлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринларини яратиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Беларусда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун саноат объектлари, давлат мулки ҳамда кенг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари мавжудлиги қайд этилди. Бу имкониятлар қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, аграр кооперацияни ривожлантириш ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Беларусьда меҳнат қилиш ёки бизнес юритиш истагидаги фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатини олдиндан шакллантириш, иш жойи, турар жой ва инвестиция лойиҳалари учун зарур инфратузилмани келишиб олиш асосида уларнинг ташкилий тартибда боришини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Тақдимотда Андижон вилояти ва Беларусьнинг Витебск вилояти ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ҳам кўриб чиқилди. Икки ҳудуд ўртасида тасдиқланган «йўл харитаси» доирасида 255 нафар Андижон вилояти фуқаросининг Витебск вилоятига ташкилий асосда ишга юборилиши таъминланган.

Бундан ташқари, 11 та чорвачилик мажмуаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган. «Andijon Invest» компанияси иштирокида йирик чорвачилик комплекси ва санаторий мажмуаси негизида инвестиция ҳамда ижтимоий лойиҳаларни бошлаш чоралари кўрилмоқда.

Умуман олганда, Витебск ва Беларусьнинг бошқа ҳудудларида чорвачилик, ёғочни қайта ишлаш, логистика, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 30 та янги лойиҳа шакллантирилган. Улар қаторида 3 минг бош қорамолга мўлжалланган замонавий сутчилик мажмуаси, ўрта ҳажмдаги чорвачилик хўжаликлари, ёғочни чуқур қайта ишлаш ҳамда пеллет ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш режалаштирилган.

Президент топшириғига мувофиқ, Андижон–Витебск ҳамкорлик модели бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари Беларусьнинг Витебск, Могилёв, Гродно, Гомель ва Брест вилоятлари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар бир ҳудуд бўйича саноат ва аграр лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган алоҳида «йўл хариталари» тасдиқланади.

Шу билан бирга, ҳар бир ҳудуддан 30 нафардан етакчи тадбиркорни Беларусьга олиб бориш ва маҳаллий шериклар билан қўшма лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Тақдимотда логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Йил охирига қадар «Беларус темир йўллари» билан ҳамкорликда Витебск вилоятидаги Орша станциясида экспорт-импорт юклари учун интермодал логистика марказини ишга тушириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри блок-поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Фуқароларни ташкилий асосда иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Дастлабки босқичда Беларусьнинг 13 та корхонасига 1 минг 100 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, сентябрдан бошлаб ҳар ой 500 нафардан, жами 5 минг нафар андижонликни Витебск вилоятида доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бу мақсадда Витебск шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир келишув амалий натижага айланиши, янги корхоналар, қўшимча савдо ҳажми ва янги иш ўринлари яратилиши лозимлигини таъкидлади. Масъулларга «йўл хариталари» ижросини мунтазам назорат қилиш ва ҳар бир лойиҳанинг бажарилишини танқидий таҳлил қилиб бориш топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ва Қашқадарёда коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб,...

Больше похожих статей