Ўзбекистон

Ўзгарувчан булутли об-ҳаво ва айрим жойларда ёмғир: 15 март учун об-ҳаво прогнози

15 март куни Ўзбекистонда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ёмғир ва туман бўлиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 3–8 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 2–4° илиқ, кундузи 11–13° илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик...

Халқ қабулхоналари фаолиятини кучайтириш учун алоҳида назорат гуруҳини ташкил этиш топширилди

Президент томонидан Халқ қабулхоналари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жалб қилиш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш учун алоҳида назорат гуруҳини ташкил этиш топширилди. Шунингдек,...

Айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, айрим жойларда шамол таъсирида чанг-тўзонлар ҳам кузатилиши мумкин.

Элдор Арипов Глобал Боку форумида Марказий Осиёнинг стратегик автономиясини мустаҳкамлаши ҳақида гапирди

Жорий йилнинг 12-14-март кунлари Боку шаҳрида Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ томонидан ташкил этилган XIII Глобал Боку форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида 400 га яқин хорижий вакиллар, жумладан, собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар аъзолари, экспертлар иштирок этди. Форум...

Ўтган йили Ўзбекистонда алимент бўйича 70 минг мурожаат келиб тушган

Ўтган йили Халқ қабулхоналарига алимент масалалари билан боғлиқ 70 мингта мурожаат келиб тушган. Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси келиб тушган аризалар асосида алиментларни ундириш чораларини кўради. Бироқ алимент тўловчиларнинг расмий даромади йўқлиги сабабли мурожаатларнинг 30 фоизи ечимсиз қолмоқда. Шунингдек, ҳокимлар алимент...

Банклар киберфирибгарликдан зарар кўрган мижозларга компенсация тўлаши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев молиявий тизимларни кибержиноятлардан ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билан танишди. Қайд этилишича, масофавий молиявий хизматлар кўрсатувчи банклар ахборот хавфсизлиги тизимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши зарур. Аввалги йилларда учта банк тизимидаги заифликлар сабабли 3025 нафар мижозга 17 миллиард сўмлик моддий зарар етказилган. Шу муносабат билан тижорат банклари, тўлов...

Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 6 йилда 48 баробарга ошди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни кибержиноятчилик ва ахборот технологиялари орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бугунги кунда мамлакатда интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошган, уларнинг 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Шу билан...

Қуроллар муомаласини назорат қилувчи органлар фаолияти ўрганилмоқда

Ўқотар қуролларнинг муомаласини назорат қилишга ихтисослашган тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги томонидан қатор амалий ишлар бажарилиб келинмоқда. Хусусан, Агентлик бошчилигида ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳ томонидан қуроллар муомаласи, уларнинг...

Ўзбекистонда наркотик жиноятларига қарши кураш кучайтирилди: яширин лабораториялар фош этилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки икки ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та ноқонуний нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддалар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигининг расмий канали маълум қилди. Ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар...

Тошкент шаҳрининг дизайн-коди расман тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахт учун янги шаҳар дизайн-кодини тасдиқлади. Қарор Toshkent Invest компания буюртмаси асосида SM International компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга таяниб қабул қилинди. Шунингдек, ҳужжат тайёрлаш жараёнида пойтахт ҳокимиятининг таклифлари ҳам инобатга олинган. Янги дизайн-код шаҳар ҳудудларини режалаштириш, жамоат жойларидаги...

Последние новости

“ArTepa” санъат галереясининг очилиш маросими ва “Дилором Мамедованинг 100 та ноёб асари” кўргазмаси

14 март куни Тошкент шаҳридаги Астрономия боғида “ArTepa” санъат галереясининг очилиш маросими ҳамда ушбу тадбир доирасида “Дилором Мамедованинг 100...