Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 6 йилда 48 баробарга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни кибержиноятчилик ва ахборот технологиялари орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатда интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошган, уларнинг 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади.

Шу билан бирга интернет ва ижтимоий тармоқлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Сўнгги олти йилда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони 48 баробарга ошган.

Ўтган йилда фирибгарликларнинг 82 фоизи, ўғирликларнинг эса 76 фоизи кибермаконда содир этилган. Фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.

Тақдимотда қайд этилишича, бундай жиноятларнинг кескин ўсиши қонунчиликни такомиллаштириш ва янги турдаги кибержиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни талаб қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият...

Больше похожих статей