- Advertisement -
2071 йилда инсоният сув танқислигига дуч келиши мумкин, БМТ экспертлари бу ҳақда ташкилотнинг Aтроф-муҳит дастури (УНЕП) ҳисоботида огоҳлантирди. Мутахассисларнинг фикрича, кенг кўламли муаммонинг сабаби иқлим ўзгаришидир. Прогнозга кўра, 2071 йилга бориб дунёда сув захиралари учдан бир қисмга қисқаради, 2050 йилга бориб биргина AҚШда аҳоли сони қарийб 404 миллион кишига кўпаяди.
«Муаммо сувнинг етишмаслигида эмас, балки унинг нотўғри жойда эканлигида», деб таъкидлади БМТнинг атроф-муҳит экотизимлари бўйича эксперти Ли Муллин Бернхардт.