Онанинг фарзандини ўпиш инстинктини уйғониш сабабларидан бири бу фарзандини ғайрииҳтиёрий равишда касаллик ташувчи вируслардан ҳимоя қилишдир.Қандай қилиб дейсизми?Она фарзандини юзи, қўлчалари ёки танасидан ўпган вақтда гўёки боланинг ўша жойидаги вирус ва бактериялардан намуна олгандек бўлади.
Бу вирус ва бактериялар табиийки она организмига тушади. Онанинг иммун тизими бу вирусларга қарши антителалар ишлаб чиқаради. Бу антитаналар ўз навбатида она сути орқали болага ўтади. Ва табиий вактсина вазифасини бажаради. Болада шу касалликларга нисбатан имунитет пайдо бўлади.Шу орқали она биргина ўпичи билан жажжи фариштасини унга юққан касаликлардан ҳимоялайди. Бу ФАКТ олимлар томонида синалган ва тажрибадан ўтказилган.Шундай экан фарзандингизни янада кўпроқ ўпиб туринг