- Advertisement -
Избоскан тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи Муслимахон Файзуллаева 25 март куни 3 эгизак ўғил фарзандларни дунёга келтирди. Исмларини ҳам жуда кўпчилик ҳавас қилгудек қилиб, Муҳаммад Али, Муҳаммад Усмон, Муҳаммад Умар деб қўйдилар. Бири 2510 гр, бири 2350 гр, яна бири эса 1715 гр вазни билан туғилган паҳлавондек 3 нафар чақалоқнинг ҳам, онанинг ҳам ҳолати яхши.