Ҳилол какликлари қирғовуллар оиласига мансуб қуш бўлиб, денгиз сатҳидан 1800 дан 4000 метр баландликдаги қорли қоялар ва ўрмонзорлар орасидаги тоғларнинг баланд жойларида яшайди. Ёзда ерга қурилган уяларида 5-7 тухум қўяди, тухумдан очилиш даври 24-25 кунни ташкил этиб, турли ўсимликларининг вегетатив қисмлари, ўт уруғлари билан озиқланади.
Эркакларининг вазни тахминан 3 кг ни ташкил қилади. Эркак ва урғочининг патлари ўхшаш — гил-кулранг, майда қора доғлар билан, ён томонлари ва бўйни каштан чизиқлари билан қопланган.Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги «Чотқол» давлат биосфера қўриқхонаси ва Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудларида кўпроқ учрайди.