- Advertisement -
Мутахассислар 132 мамлакат маълумотларини ўрганиб чиқишди. Турли ёшдаги одамлардан турмушидан қониқиш даражасини баҳолаш сўралган. Буни қарангки, одам ҳаётидаги энг бахтли лаҳзалар 18-20 ёшларга тўғри келар экан. Сўнг вазият ёмонлашиб, тахминан 47-48 ёшларда энг юқори чўққисига етади.
Ривожланган мамлакатларда 47 ёшда, ривожланаётган давлатларда 48 ёшда, Россия, Хитой ва Мексикада 43 ёшда инқироз бошланиши қайд этилган. Бундай ҳолат 60 ёшгача давом этади. Шундан кейин яна кўтарилиш юз беради ва 70 ёшда одамлар яна ҳаётдан завқ ола бошлайдилар.Тадқиқотчиларнинг та’кидлашича, бу ташқи омилларга эмас, организмдаги биокимёвий жараён.