9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ов мавсуми: овчининг мажбуриятлари нималардан иборат?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Aйни дамда юртимизда ов мавсумига давом этмоқда. Бунда, албатта, ов қилишнинг ўз-тартиб қоидалари борлигини унутмаслик лозим.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳар йили 28-февралдан 15-августгача ов қилишга тақиқ қўйилади.

Ов қилиш жойларида қуйидагилар тақиқланади:

— қишлоқ хўжалиги, мелиоратив, ўрмон хўжалиги ишларини ва бошқа ишларни ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган усулларда амалга ошириш;
— ўзбошимчалик билан ёввойи қушларнинг тухумларини йиғиш, уяларини вайрон қилиш, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ва бошқа уяларини бузиш (бундан ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ ҳоллар мустасно);
— қуриган дов-дарахтларни ва уларнинг қолдиқларини илдизи билан ёқиш;
— ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларида, шунингдек, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган жойларда дов-дарахтларни йўқ қилиб юбориш, қиёқ, қамиш ва ёввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларнинг чакалакзорларини ёқиш.

Унутманг! Ҳақиқий овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро овчи ҳисобланади.

Қуйидагилар ов қилиш жойларига кирмайди:
— аҳоли пунктларининг ерлари;
— соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадга мўлжалланган ерлар;
— муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (агар уларнинг режимида ов қилиш назарда тутилмаган бўлса);
— шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар;
— корхоналарнинг санитария-ҳимоя зоналари;
— сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;
— аэродромлар;
— темир йўлларнинг ҳимоя зоналари;
— чегара олди минтақаси;
— ҳосил йиғиштириб олингунига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
— тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ёнидаги, балиқчилик питомниклари, ҳовуз хўжаликлари ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги участкалар (агар ушбу обектларни муҳофаза қилиш режимида ов қилишга доир тақиқ назарда тутилган бўлса).

Овчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
— ов қилиш чоғида овчилик гувоҳномасини, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома ниёки овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ёнида олиб юриш;
— овчилик хўжалигининг ва ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуднинг чегараларини аниқ билиш;
— ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуддан ташқарида ов қилмаслик;
— ёввойи ҳайвонларни тутиш нормаларига ва ов қилиш муддатларига риоя этиш, ов қилишни ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган жойларда амалга ошириш;
— ов қилишни бошлаш олдидан овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) ов қилиш бошланган сана тўғрисидаги устунни тўлдириш;
— ов тугагач, овчилик хўжалигидан ёки ов қилиш жойларидан чиқиб кетишдан олдин ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақида белгилар қўйиш;
— ов тугагач, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ов натижалари тўғрисида белги қўйилган ҳолда, ўн кундан кечиктирмай қайтариш;
— ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш;
— маиший чиқиндиларни тўхташ жойидан йиғиштириб олиш ва тўплаш жойларига олиб чиқиш;
— ҳалқалар, микрочиплар, ёрлиқчалар, тамғалари бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда ҳудудида ов қилиш амалга оширилган овчилик хўжалигига ёки экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органига улар тўғрисида ахборот тақдим этиш;
— лавҳалар, эълонлар, охурлар, ёйиб қўйилган қўшимча озуқалар, сунъий уяларга ва бошқа биотехник қурилмаларга шикаст етказмаслик;
— ов қилишнинг хавфсизлик қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш.

Ёввойи ҳайвонларни тутишда қуйидаги ов қуролларидан фойдаланиш тақиқланади:
— ўзиотар қуроллар;
— камонлар, арбалетлар ва найзалар (ов қуролларидан ёввойи ҳайвонларни иммобилизация қилиш (қимирламайдиган қилиб қўйиш) ҳамда тамға қўйиш билан боғлиқ илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун фойдаланиш бундан мустасно);
— сиртмоқлар;
— илгаклар;
— туёқли ёввойи ҳайвонлар учун қопқонлар;
— тўрлар.

Ёввойи ҳайвонларни тутишда ов қилишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш тақиқланади:
— ов учун чуқурлар қазиб қўйиш;
— портловчи, кимёвий моддаларни ва биологик препаратларни қўллаш;
— электр токини қўллаш;
— дов-дарахтларни ёқиш;
— товушсиз отиш мосламаларини қўллаш;
— ёввойи ҳайвонларни жалб этиш учун овоз чиқарувчи аппаратларни қўллаш;
— сувдан кечиб ўтиш жойларида, ёнғинлардан, тошқинлардан ва бошқа табиий офатлардан қочаётган ёввойи ҳайвонларни овлаш;
— ёввойи ҳайвонларни музга, қалин қорга, сувга ёки улар учун хос бўлмаган ўзга яшаш муҳитига ҳайдаб киритиш;
— сутканинг қоронғи вақтида ёритиш анжомлари билан (бундан тўнғиз, бўрсиқ, жайра овлаш мустасно) транспорт воситаларини, шу жумладан ер устида ҳаракатланадиган, ҳавода парвоз қиладиган воситаларни ва кичик ўлчамли кемаларни қўллаш.

Диққат!!!
Ов қилиш мавсумида ҳафтанинг икки куни — сешанба, чоршанба — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қушларни ов қилиш учун ёпиқдир (бундан Фанлар академиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун қушларни тутиш ҳоллари мустасно).

Унутманг! Ов қилиш қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу қоидаларни бузган шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×