Нью-Йорк ва Сингапур бу йил яшаш учун энг қиммат шаҳарлар сифатида бошқа метрополитан ҳудудларни ортда қолдирди. Бу маълумотлар Economist Intelligence Unit (EIU) таҳлилий маркази томонидан эълон қилинди, у ҳар йили дунё мегаполислари бўйича ушбу кўрсаткични баҳолайди, деб хабар беради “Тренд” ТАСС агентлигига таяниб.
Таҳлилчилар томонидан ўрганилган барча 172 та шаҳарда бу йил яшаш нархи кескин кўтарилди – ўртача 8,1 фоизга. 2021 йилда Нью-Йорк олтинчи ўринни, Сингапур иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ўшанда энг қиммат шаҳар ҳисобланган Тел-Авив бу йил иккинчи ўринга тушиб кетди.
Россия пойтахти сўнгги бир йил ичида яшаш нархи энг кўп ошган дунё шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Москва 59 поғона юқорига кўтарилди – 96-ўриндан 37-ўринга.
Тадқиқот халқаро компаниялар ходимлари учун дунёнинг турли шаҳарларида яшаш нархини аниқлашга қаратилган. Бунинг учун маҳаллий нархлар АҚШ долларига айлантирилади. Шундай қилиб, шаҳарнинг рейтингдаги ўрни кўп жиҳатдан миллий валюта курси динамикасига боғлиқ.