4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Антарктидада иссиқ ҳаво натижасида муз бўлаги ажралиб қулади: Ўзбекистон эса мўътадил иқлим ўзгаришида бошқа давлатларга ижобий намуна кўрсата олади!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда «Метеорологлар Антарктидада рекорд иссиқ даражани қайд этишди. Об-ҳаво ҳарорати март ойи учун ўртача ҳароратдан 40 даража юқорига кўтарилгани аниқланган. Материк учун ёт бўлган ёмғирлар ҳам кузатилган. Бу жазирама тўлқини олдидан 15 март куни Шарқий Антарктидада улкан Конгер музлиги қулаб тушган. Йирик сузувчи бу платформанинг ўлчами Нью-Йорк ёки Рим майдонига тенг» каби маълумотлар пайдо бўлди.

Nuz.uz сайти муҳаррири Малоҳат Артикова Узгидромет мутахассиси Эркин Абдулахатов билан мавзу атрофида суҳбатлашди:


— Юзага келган ҳолат Ер юзида бу йилги ёз фасли нисбатан иссиқроқ келишидан даракми?
— Дунёда иқлим ўзгариши, ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг узоқ йиллик меъёрнинг 1,2-1,5 даражага кўтарилиб кетиши бу шунчаки кичик рақамларда акс этмайди. Ер сайёраси охирги етти йилликда сўнги 150 йилликдаги еттита энг иссиқ йиллар кетма-кетлигига гувоҳ бўлди. Иссиқ ҳароратлар дунёнинг турли ҳудудларида турлича кузатилмоқда. Қайсидир минтақаларда совуқ ва қайсидир минтақаларда иссиқ ҳароратлар кузатилмоқда. Йил давомидм иссиқ ҳароратли минтақалар майдони йилдан йилга кенгайиб бормоқда.

Ҳаво ҳароратининг юқори даражада кўтарилиши бу икки қутбий кенгликларда кучли сезилмоқда. Дунёда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1-1,2 даражага кўтарилган бўлса, қутбларда бу кўрсатгич 3-4 даражани ташкил этади. Ўзбекистонда эса бу рақам 1,5-2 даражага тенг. Биз ўзимизда ҳароратнинг 1,5-2 даража ўзгаришида шунчадан шунча иқлим ҳодисалари, ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз. Ернинг қутб қалпоқчалари Антарктида ва Арктика иқлим исишида ҳамма минтақалардан кўпроқ жабр кўраётганини тасаввур қилиш қийин эмас.


— Яқинлашаётган ёз фаслида юртимиз аҳолиси салқин ҳаводан баҳраманд бўладими ёки аксинча, бу йилги ёз ҳаддан ортиқ иссиқ келиши ҳам мумкинми?
— Ўзбекистонда охирги 6 йилнинг 5 та ёзи иссиқ келган. Фақат, 2020 йил ёзи бироз мўътадил бўлган. Мутахасислар томонидан ишлаб чиқилган узоқ муддатли прогнозларга кўра, юқори эҳтимол, бу мавсумнинг ёзи ҳам иссиқ бўлади. Аммо, кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз эмас. Ҳар ҳолда дунё атмосферасидаги ҳозирги синоптик жараёнлар ва қолаверса, жаҳон метеорологик ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган кутилмалар шу фикрни айтишга ундайди.

Аҳоли бундан бу ёғига ёз ойларида иссиқ, жазирама кунлар бўлишига тайёр тураверишлари керак. Зеро, охирги йилларда ёз ойлари эндиликда уч ой эмас, 5 ойгача давом этаётгани, кундуз куни ҳаво ҳароратининг +40 даражадан юқори кузатилиши билан боғлиқ кунлар сони ортиб бормоқда.

— Яқин юз йилликда глобал иссиқликни енгиш, уни бартараф қилиш имкони кутиляптими?

— Глобал иқлим ўзгариши, ҳароратнинг исиши аср бошидан бошланган. Ўтган аср охири ва ҳозирги кунга қадар исишнинг олдини олишга қаратилган 4 та халқаро битим имзоланган. Бу битимларнинг асосий ғоявий мақсади, иқлим ўзгариши, дунёда ҳароратнинг исиб кетишини олдини олиш, атмосфера ифлос чиқинди газларни чиқаришни олдини олиш эди. Аммо бу битимлар деярли ўзини оқламади. Дунёда охирги 50 йилликда »иқтисодиёт экологияга қарши» тамоили асосий бўлди. Энергетик ресурсларни барқарорлаштириш учун кўп газ ва кўмир ёқилди. Ҳавони ифлослантирувчи завод фабрикалар, автомобил газлари ҳавода иссиқхона эффекти ҳосил бўлишига олиб келди. Бу жараён эса исишни тезлаштириб юборди. Ва шу «анъана» ҳозир ҳам давом этмоқда.

2015 йил декабрь ойида охирги 5 — »Париж» иқлим битими 185 давлат томонидан имзоланди. Бу битимнинг юқоридаги битимлардан фарқи, битимнинг туб мақсади, иқлим ўзгариши олдини олиш эмас, аксинча, унинг салбий оқибатларини камайтириш ва мослашишга қаратилди. Чунки, атмосферада жараён тезлашиб кетди, инсоният шуни тушундики, эндиликда буни зудлик билан ортга қайтариш имконсиз.
— Хусусан, мамлакатимизда иқлим ўзгаришини олдини олиш учун нима тавсияларингиз бор?
— Инсоният томонидан иқлим ўзгаришини келтириб чиқараётган омиллар жиловланмас экан, аср охирига бориб, сайёрамизда ҳарорат 4 даражагача кўтарилиши мумкин. Айни дам дунёда исиш 1 даражадан юқорилади ва биз шу ўзгаришда қанчадан қанча салбий оқибатларни ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. 4 даража юқорилаш эса аянчли иқлим бўронларини келтириб чиқаради. Тасаввур қилиш қийин.

Иқлимнинг исиш тенденциясини кескин камайтириш ёки тўхтатиб қолиш имконсиздек. Бу маълум давлатлар саъй-ҳаракатигагина боғлиқ эмас. Осмон барчаники, юқоридаги жараёнлар барчаси занжир мисол бир-бирига уланган. Дунё давлатлари бирдек ҳаракат қилмас экан, иқлим ўзгариши олдини олиб бўлмайди.

“Иқлим ўзгариши оқибатлари олдини олиш, мослашиш, юмшатиш стратегияси” амалда тезроқ татбиқ қилиниши зарур.

Иқлим исишининг ҳалокатли оқибатларига мослашиш ёки юмшатиш масалаларига тўғри ёндашилса, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда истиқболли натижаларга эришиш мумкин. Натижада иқлимнинг салбий оқибатларини иқтисодиёт тармоқларига таъсири камайтирилади. Қурбонлар камаяди. Ўзбекистон кейинроқ минтақадаги қўшни давлатларга бу саъй-ҳаракатлари билан андоза бўлиши мумкин.

Транспорт соҳасида, электромобиллардан фойдаланиш, аҳолини кўпроқ жамоат транспортларидан фойдаланишига урғу қаратиш лозим. Зеро, пойтахт ҳавосида смог ҳосил бўлиши бошланган. Бу шаҳар кўчаларида ҳаддан ташқари кўп миқдорда транспорт ҳаракати билан бевосита боғлиқ.

Интервьюни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази Ахборот хизмати раҳбари Муниса Аскаровага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×