2020 йилга нисбатан мактаб битирувчилари олий ўқув юртларига ўқишга кирганлар сони 1,7 баробарга кўпайди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг маълумотларига кўра, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 6,1 фоизга ошган. Шунингдек, Халқ таълими бўйича Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилиб, “Узлуксиз малака ошириш” электрон платформаси ишга туширилди. Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши 16,6 фоиздан 22,3 фоизга ошди.
2021 йилда 25 та янги олий ўқув юртининг очилиши эвазига мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари сони 106 тага етди. Университет ва институтлар бўйича қабул 28 фоизни ташкил этди. “Эл-юрт умиди” жамғармасининг грант дастурлари доирасида 1345 нафар профессор-ўқитувчилар Европа, Америка, Осиё ва МДҲ давлатларининг таълим марказларида амалиёт ўташди.