Муяссар Абдуманнабова

Сурхондарёда 3 килограммга яқин гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

Сурхондарё вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида қарийб 3 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди. Жумладан, Денов туманида яшовчи,...

Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтиши...

Омонатларни кафолатлаш агентлигида Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув ўтказилди

18 август куни Омонатларни кафолатлаш агентлигида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Фискал департаменти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Омонатларни кафолатлаш агентлиги бош директори Улуғбек Ҳамдамов, ХВЖ миссияси раҳбари, Фискал департамент катта иқтисодчиси Аманда Сайе, давлат молияси ва фискал хатарларни бошқариш...

Google Ўзбекистонда доллар курсини қарийб икки баробарга «тушириб» кўрсатди

Google сервисларида Ўзбекистондаги валюта курслари билан боғлиқ техник носозлик кузатилди. Унда 1 АҚШ доллари 6 855 сўм, Россия рубли эса қарийб 82 сўм сифатида акс этди. Мазкур маълумотлар туширилган скриншотлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли саволларни келтириб чиқарди. Аслида,...

Тошкентда ўтказиладиган III Марказий Осиё очиқ чемпионатида 9 мамлакат енгил атлетикачилари иштирок этади

23–25 август кунлари Тошкент шаҳри енгил атлетика бўйича минтақавий марказга айланади. III Марказий Осиё очиқ чемпионатида тўққиз мамлакатдан спортчилар иштирок этади. Ўзбекистон шарафини ўз майдонида 188 нафар атлет ҳимоя қилади. Уч кун давомида пойтахт стадионларида енгил атлетиканинг деярли барча турлари...

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

22–23 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузи мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво 32–35 даража, жанубий вилоятларда эса 37–40 даражагача исийди. Тунда ҳаво ҳарорати 18–21 даража атрофида бўлади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кўпчилик вилоятларда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фарғона...

Тимур Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Тимур Исмаилов янги лавозимга тайинлангунига қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган. Исмаилов ушбу лавозимда Рустам Жўраевнинг ўрнини эгаллади. Рустам Жўраев 2026 йил...

Уй сотиб олишдан олдин унинг қонунийлигини онлайн текшириш мумкин

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ва бинонинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида dshk.shaffofqurilish.uz геопортали ишга туширилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ушбу тизим ноқонуний қурилишларни фош этиш ва шаҳарсозлик ҳужжатларини назорат қилиш имконини беради. Порталнинг махсус реестрида...

Тошкент иқтисодиёти 2030 йилга бориб 60,4 миллиард долларга етказилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасида пойтахт иқтисодиётини кейинги беш йилда 2,1 баробар ошириб, 60,4 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган. «Тошкент — 2030» стратегияси лойиҳаси Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди. Ҳужжат Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика, рақамли технологиялар, транспорт, молия, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Саад Абу Ҳаймед билан учрашди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва...

Об авторе

3083 ПОСТЫ
0 КОММЕНТАРИИ

Последние новости

Меҳнат кодексида янги нормалар: камситиш ва шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...