- Advertisement -
Полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Тимур Исмаилов янги лавозимга тайинлангунига қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
Исмаилов ушбу лавозимда Рустам Жўраевнинг ўрнини эгаллади. Рустам Жўраев 2026 йил июль ойида Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.


