Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида фаолият юритувчи операторларни тартибга солишнинг янги механизми жорий этилмоқда. 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сон Қонунга мувофиқ, сентябрь ойидан электрон тижорат операторлари фаолиятини хабар бериш тартибида амалга оширади.
Электрон тижорат операторларининг фаолияти бошлангани ва тугатилгани ҳақида ваколатли...
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Bektemir Business City барпо этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 1,2 миллиард доллар, майдони эса қарийб 58 гектар бўлиши кутилмоқда.
Янги мажмуа ҳудудида турар жой мажмуалари, бизнес ва сервис объектлари, шунингдек, ижтимоий ҳамда кўнгилочар инфратузилма жойлаштирилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг...
«Samarkand-2028» сунъий йўлдоши Самарқанд шаҳрининг космосдан олинган илк суратларини Ерга узатди.
Орбитага чиқарилган гиперспектрал «Samarkand-2028» сунъий йўлдоши ўз миссияси доирасида Ер юзаси ҳақида маълумот тўплашни давом эттирмоқда.
Бу воқеа рамзий аҳамиятга ҳам эга. 2028 йилда Самарқанд Халқаро астронавтика федерациясининг (IAC) Жаҳон...
«Veolia Energy Tashkent» компаниясининг диспетчерлик хизматига тегишли t.me/VeoliaOperativMarkazi Telegram гуруҳи ўз фаолиятини тўхтатди.
Эндиликда иссиқлик таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни юбориш, зарур маълумотларни олиш ва масалаларни ҳал қилиш учун компаниянинг расмий @vet_pokazaniya_bot Telegram-ботидан фойдаланиш мумкин.
Бот орқали фойдаланувчилар мурожаат юбориши, керакли маълумотларни...
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Sinquefield Cup 2026 халқаро турнирида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар берди.
Мусобақада жаҳоннинг энг кучли шахматчилари иштирок этди. Тўққиз тур якунларига кўра, Синдаров 5 очко жамғариб, кучли учликдан...
Президентнинг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ–147-сон қарори асосида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбар ва ходимлари босқичма-босқич аттестациядан ўтказилади.
Аттестация коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг...
Ўзбекистонда миллий сертификатга эга абитуриентларга балл ҳисоблашнинг амалдаги механизми қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур механизм қайта кўриб чиқилмоқда. Келгусида миллий сертификатга эга бўлиш...
Фуқаролар айрим нотариал ҳаракатларни бошқа ҳудудда, ҳатто хорижда бўлган ҳолда ҳам масофадан туриб расмийлаштириши мумкин.
Бунинг учун видеоконференцалоқа технологияларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Янги тартиб фуқароларга нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун бошқа ҳудудга бориш заруратини камайтиради. Шунингдек, хизмат сафарида ёки хорижда бўлган...
Беларусь Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқаруви раиси Роман Головченко Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашувда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...