Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги поездлар эскирган вагонларнинг бир қисмини алмаштириш ва йўловчиларнинг кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак.
2022–2025 йилларда метронинг йиллик йўловчи оқими 136,7...
9 октябрь куни пойтахтнинг кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Автомобиллар ҳаракати Миробод туманидаги Шаҳрисабз ўтиш йўлида соат 06:00 дан 18:00 гача чекланади.
Мазкур чора йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳайдовчиларга...
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштириш зарур бўлади....
Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, экспозициядан кузов деталлари, автомобиль ойналари, фаралар, фильтрлар, ёнилғи баклари, дисклар, шиналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар, шунингдек,...
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сентябрь ойида шакар нархи арзонлашган кам сонли маҳсулотлардан бири бўлди. Ой давомида унинг нархи ўртача 0,9 фоизга арзонлашди, йиллик ҳисобда эса ўсиш бор-йўғи 0,1 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг аксариятида нархлар...
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади.
Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда...
Ўзгидромет 2026 йил 11–12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларини қамраб олади. Ангрен,...
Республика онкология маркази Тошкент шаҳри беморлари учун бепул хизматлар тугатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Марказ бепул хизматлар сақлангани, фақат йўлланма тартиби ўзгарганини маълум қилган.
Қайд этилишича, пойтахт беморлари ҳам DMED орқали электрон йўлланма билан қабул қилинади. Бунинг учун аввал оилавий...
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган турфирма ишчиси 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 4...
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...