Муяссар Абдуманнабова

Тошкентнинг Юнусобод туманида айрим маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

20 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Минор» ва «Ифтихор» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати хабар берди. «Янгиариқ» маҳалласидаги Ифтихор кўчасида диаметри 530 миллиметр бўлган ерости газ...

Душанбеда ШҲТга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда

Тажикстон пойтахти Душанбе шаҳрида Тажикстон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳукумат делегациялари кўп томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар. Тадбир...

Ҳаво шари Тошкентнинг тўртта туманида электр узилишларига сабаб бўлди

Қибрай туманидаги «Aksa Toshkent» ИЭСнинг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳаво шари тушиб кетиши ҳимоя тизимининг ишга тушишига ва электр таъминотида узилишлар юзага келишига олиб келди. Бу ҳақда энергетика компанияси хабар берди. Ҳодиса 19 октябрь куни соат 19:05 да содир бўлган. Мавжуд...

Шавкат Мирзиёев Марко Рубио ва Серджио Горни давлат орденлари билан мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони «Буюк хизматлари учун» ордени, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Горни эса «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Марко Рубио Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий...

Шавкат Мирзиёев ва Марко Рубио стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони қабул қилди. Учрашувда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Самарқандда «С5+1» форматидаги ишбилармонлик дастури доирасида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларлик 54...

Ўзбекистон ва АҚШ 12 миллиард долларлик ҳамкорлик келишувларини имзолади

Самарқандда ўтказилаётган «С5+1» форматидаги тадбирларнинг ишбилармонлик дастури якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 54 та келишувни имзолади. Ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маблағлар умумий қиймати 12 миллиард долларга баҳоланмоқда. Келишувлар рақамли технологиялар ва молиядан...

Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун хорижга кетишдан олдинги тайёргарлик кенгайтирилади

2027 йилдан бошлаб фуқароларни чет элда ишлашга тайёрлаш хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Тил ўрганиш ва касбий тайёргарлик дастурлари уч ойдан олти ойгача узайтирилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Халқаро миграция ташкилоти...

Ўзбекистон банкларининг мобил иловаларида ярим миллионга яқин вирус аниқланди

Йилнинг учинчи чорагида Марказий банк мамлакат тижорат банкларининг мобил иловаларида 496 мингдан ортиқ зарарли дастурларни қайд этди. Вирус юқиши хавфи ва маълумотлар чиқиб кетиши таҳдиди сабабли банклар 811 мингдан ортиқ ҳолатда мижозларнинг ўз иловаларига киришини чеклаб қўйдилар. Фойдаланувчилар қурилмаларини вирусли дастурлардан...

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг рафиқаси билан Самарқанднинг тарихий диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий масканларини бориб кўрди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ташрифдан мақсад меҳмонни кўҳна шаҳарнинг турли қирралари, бой...

Президент Franklin Templeton компанияси билан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва IPOга тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда Franklin Templeton инвестиция компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилди. Учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш натижалари ва мамлакат капитал бозорини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида йирик...

Об авторе

3073 ПОСТЫ
0 КОММЕНТАРИИ

Последние новости

8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...