2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун барча тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Шунга ўхшаш тартиб ёқилғи қуйиш шохобчаларида аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш хизматлари, шунингдек электр тортувчи...
Ўзбекистон фуқароси, халқаро қидирувда бўлган шахс, Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан айбланиб, жинсий тажовуз содир этганликда гумон қилинган ва терғов органларидан қочиб, Грузия ҳудудида яшириниб келган.
Бу сўнгги...
2025-йил аэропортлар учун барқарор ривожланиш даври сифатида қайд этилди. Компания фаолиятининг барча асосий йўналишларида, хусусан, юк ташиш соҳасида ижобий ўсиш кузатилди.
Маълумотларга кўра, йил давомида Ўзбекистон аэропортлари орқали 98 137 тонна юк ва почта жўнатмалари ташилган бўлиб, бу 2024 йилга...
Тошкент шаҳрида диний-экстремистик жамоа фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи ва Тошкентдаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган талаба қўлга олинган. У...
Россия Федерациясида чет эл фуқаролари учун фуқаролик ёки вақтинчалик ва доимий яшаш рухсатномасини олиш тартиби янада қатъийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга киритилаётган тегишли ўзгартишлар 26 январь куни ҳукумат комиссияси томонидан...
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида “ўзбек–қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини ноқонуний равишда...
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларидан бири Tata Steel Chess 2026 турнирида ғалаба қозонди. У 13 партиядан 9 очко тўплаб, ушбу мусобақада илк бор чемпион унвонини қўлга киритди.
1 февраль куни бўлиб...
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиш учун эълон қилинди. Шу муносабат билан 27 январда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Қозоғистон сиёсий модернизацияси: ислоҳотлар, жамоат талаби ва минтақавий контекст" мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Муҳокамаларда иштирок этиш учун дипломатик корпус вакиллари, давлат ташкилотлари...
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши...