29–30 апрель кунлари Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастури доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улар ўзбек-чех кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларига бағишланади.
Кутилмоқдаки, томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик,...
2026 йил 27 апрелдан 1 майгача Тошкент шаҳрида Central Asian Model OSCE 2026 — ёшлар учун таълимий тадбир бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 25 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Тадбир дипломатик симуляция форматида ўтказилмоқда — бу интерактив ўқув...
Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” фестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) халқаро олимпиадаси бўлиб ўтади.
Ушбу йирик тадбир 10 дан ортиқ мамлакатдан келган ёшларни бирлаштириб, билим, ғоя ва технологик ечимлар алмашинуви учун муҳим майдонга айланади.
Олимпиада дастури замонавий муҳандисликнинг асосий йўналишларини, жумладан...
Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори — “Zamin” жамғармаси томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, 30 та мактаб лойиҳанинг энг яхши иштирокчилари сифатида эътироф этилди ва экология соҳасида...
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида сув канали ифлослангани учун корхонага 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди.
Давлат экологик назорати инспекцияси маълумотига кўра, “Surxan Gas Chemical Operating Company” қўшма корхонасига тегишли қудуқда нефть маҳсулотли суюқлик сизиб чиқиши содир бўлган. 23 апрел куни...
2026 йил биринчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 825 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида —...
Фарғона вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона халқаро аэропорти ривожлантириш концепцияси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳа аэропорт инфратузилмасини комплекс модернизация қилишни назарда тутади. Унга учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром мажмуасини янгилаш, шунингдек, янги йўловчи ва юк терминалларини...
Швейцария Федерал жиноят суди Гулнора Каримовага нисбатан коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ иш бўйича иш юритишни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги SRF швейцария телерадиокомпаниясига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, қарор Каримовага Ўзбекистондан чиқиш тақиқлангани ва Швейцариядаги иш бўйича даъво...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳудуд футбол ассоциацияси маркази ва “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарига ёш футболчиларни тайёрлаш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилди. Таъкидланишича, Фарғона вилояти кучли футбол анъаналарини...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...