Президент Фарғонадаги “Нефтчи” футбол академияси фаолияти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳудуд футбол ассоциацияси маркази ва “Нефтчи” болалар футбол академиясига ташриф буюрди.

Давлат раҳбарига ёш футболчиларни тайёрлаш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилди. Таъкидланишича, Фарғона вилояти кучли футбол анъаналарини сақлаб келмоқда, “Нефтчи” клуби эса мамлакатдаги энг кўп совриндор жамоалардан бири ҳисобланади.

2025 йилда ташкил этилган “Нефтчи” болалар футбол академияси 150 нафардан ортиқ тарбияланувчига мўлжалланган. 4,5 гектардан зиёд ҳудудда жойлашган мажмуада 6 та футбол майдони барпо этилган, физиотерапия бўлими фаолият юритмоқда, шунингдек, 1,1 миллион долларга қурилган ёпиқ манеж ҳам мавжуд.

Спортчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида УЕФА инструктори ва хорижий мутахассислар жалб этилган.

Президент академияда яратилган шароитлар билан танишди, ёш футболчилар билан суҳбатлашди ва машғулот жараёнини кузатди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уйнинг ноқонуний бузилиши ва рухсатсиз қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида «New Port» турар-жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат...

Больше похожих статей