Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

29–30 апрель кунлари Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастури доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улар ўзбек-чех кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларига бағишланади.

Кутилмоқдаки, томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё саноати, фармацевтика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Музокаралар давомида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар пакети имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, ташриф доирасида Андрей Бабиш ўзбек-чех бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Миср Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун янги талабларни жорий этади: виза, маблағ ва ҳамроҳлик

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси...

Больше похожих статей