«Ўзгидромет» маълум қилишича, 4–6 июль кунлари мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши кутилмоқда.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Синоптиклар...
Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан қарийб 32 йил ўтиб, Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари...
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги ушбу бирлашма тасарруфига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари киради.
С.Шукуров меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, ЎзА ва ЎзМАА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшайди.
Маълумотларга мувофиқ, мамлакатда 4,8 миллион нафар фуқаро кўп қаватли уйларда истиқомат қилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг асосий қисми — 33,3 миллион нафар ёки...
Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.
Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти...
Балининг Сингараджа шаҳридаги Булеленг округи ҳукумати Индонезияда биринчи марта қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди.
Шаҳар марказидаги нолинчи километр ҳудудида ўрнатилган 10 та пилот белги учун 1,2 тонна пластик чиқинди сарфланди. Ушбу ташаббус чиқиндилар ҳажмини камайтириш...
Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралари бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шавкат Мирзиёев мазкур...
1 июлдан Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун янги чекланган нархлар кучга кирди. Нархлар қайта кўриб чиқилиши натижасида қарийб 2,5 минг турдаги дори воситалари арзонлашди.
Энг катта пасайиш антибиотиклар нархида кузатилди — уларнинг қиймати 50 фоизгача туширилди. Юрак-қон томир...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...