Тошкентда пора олган кадастр бош инспектори қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Кадастр агентлигининг Яшнобод тумани бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс хизмат ваколатидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни буздирмаслик ва унга нисбатан маъмурий жарима қўлламаслик эвазига ушбу маблағни талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Балида қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатилмоқда

Балининг Сингараджа шаҳридаги Булеленг округи ҳукумати Индонезияда биринчи марта қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди. Шаҳар...

Больше похожих статей