- Advertisement -
Янги ихтисослаштирилган олий таълим муассасасини ташкил этиш ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёев чиқди.
Янги Тошкент ҳудудида ўқув шаҳарчаси қурилиши учун 20 гектар ер ажратиш режалаштирилган. Ушбу ҳудудда замонавий университет кампуси, учувчилар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш учун ўқув-симуляция мажмуаси, шунингдек, илмий-тадқиқот маркази жойлаштирилади.


