- Advertisement -
Тошкентда Қарағанда вилоятидан халқаро Dostik Cup турнирида иштирок этиш учун келган 16 нафар ёш футболчи юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилди. Улар билан бирга 11 нафар ота-она ва бир нафар мураббий ҳам шифохонага ётқизилган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Қарағанда вилояти Спорт бошқармаси маълумотларига кўра, болалар мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган. Меҳмонхонада нонушта қилганидан сўнг уларга тиббий ёрдам керак бўлган.
Жами мусобақада иштирок этиш учун Қарағанда вилоятидан 60 нафар бола, 32 нафар ота-она ва тўрт нафар мураббий келган.


