Ўзбекистонда ўрмонлар ва яйловларни тиклаш учун 103,7 млн евро ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ўрмонлар ва яйловларни тиклаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун 103,7 млн евро олади. Яшил иқлим жамғармаси кенгаши умумий қиймати 264,4 млн евролик CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.

«Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтлар» дастури Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни қамраб олади. Лойиҳа Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан уч мамлакатдаги ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда ажратиладиган маблағлар ўрмонлар ва яйловларни тиклашга йўналтирилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига чидамли технологияларни жорий этиш ҳамда фермерларнинг иқлим хавфларига мослашиш учун молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган.

Прогнозларга кўра, дастур мамлакатда 342 минг нафар аҳолининг иқлим хавфларига чидамлилигини оширади. Ўрмонлар, яйловлар ва қишлоқ хўжалиги ерларининг 164 минг гектарида барқарор бошқарув усуллари жорий этилади.

Бундан ташқари, дастур натижасида иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартириш ва уларнинг ютилишини ошириш орқали CO₂ эквивалентида 1,07 млн тонна парник гази чиқиндиларининг камайишига эришиш кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Пахтакор» Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги футбол клуби «Пахтакор»га Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Маблағ клубнинг тасдиқланган харажатлар сметасини қоплашга...

Больше похожих статей