- Advertisement -
23–27 октябрь кунлари чиптасиз юрганлик учун назоратчилар томонидан 2 603 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қоидабузарликлар энг кўп 190, 115 ва 134-сонли йўналишларда аниқланган.
Кучайтирилган назорат тадбирлари 115, 134, 120, 56, 199, 198, 84, 190, 128, 71, 188 ва 101-сонли автобус йўналишларида ўтказилмоқда.
Йўловчилардан автобусга кирган заҳоти йўл ҳақини тўлаш сўралмоқда.


