Андижон ва Наманганда экологик талабларни бузган ғишт ва оҳак корхоналарига нисбатан чоралар кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини ҳал этиш мақсадида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Андижон вилоятида фуқароларнинг оҳак ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган тутун ва чанг юзасидан қилган мурожаатлари асосида текширувлар олиб борилди. Назорат тадбирлари давомида корхоналардаги чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги ўрганилиб, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди. шунингдек, ҳудудда аниқланган 2 та қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

Наманган вилоятида эса «S.M.» ғишт ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган текширувда атмосферага юқори даражада чанг ва газ чиқарилаётгани аниқланиб, муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу каби экологик назорат тадбирлари республика бўйлаб давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Пахтакор» Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги футбол клуби «Пахтакор»га Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Маблағ клубнинг тасдиқланган харажатлар сметасини қоплашга...

Больше похожих статей