«Док-1 Макс» бўйича жабрланганларга давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм компенсация ажратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатларига асосан «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситалари истеъмолидан зарар кўрган 90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация тўланиши белгиланган эди.

Меъёрий муддатларда айбдорларнинг хатланган мол-мулкини сотиш жараёни ортга сурилгани сабабли, шу кунгача компенсациянинг атиги 20 фоизи (16,8 миллиард сўм) тўланган эди.

Жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни тезлаштириш бўйича Давлат раҳбари берган топшириққа мувофиқ, давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Натижада, ҳозирга қадар 88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм, шу жумладан вафот этган 72 нафар боланинг оиласига 72,2 миллиард сўм ҳамда саломатлигига зарар етган 16 нафар бола оиласига 7,8 миллиард сўм тўлаб берилди. Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилиши билан қолган 2 нафар боланинг оиласига 2 миллиард сўм тўлиқ ўтказилади. Ажратилган бюджет маблағлари айбдор шахсларнинг мол-мулки сотилиши ва улардан ундирувлар амалга оширилиши ҳисобидан република бюджетига қайтарилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади

Тошкент шаҳрида 40 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олийгоҳ...

Больше похожих статей