Фарғонада Cobalt, Damas ва Labo учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган завод очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятида автомобилларнинг тормоз ва рул бошқаруви тизимларини ишлаб чиқарувчи «Hansae Mobility Turan» заводи очилди.

Корхона дастлаб Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун йилига 310 минг тўплам бутловчи қисмлар етказиб беради. Маҳаллий ишлаб чиқариш 60 млн долларлик маҳсулот импортининг ўрнини босиш имконини бериши кутилмоқда.

Саккиз ойда қурилган, 20 минг квадрат метр майдонни эгаллаган заводда 15 та ишлаб чиқариш линияси ташкил этилган. Уларда 14 турдаги маҳсулот, жумладан, тормоз механизмлари, асосий тормоз цилиндрлари ва рул устунларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Ҳозир корхонада 100 нафардан ортиқ ходим ишламоқда. Уларнинг сонини йил охиригача 140 нафарга, иккинчи босқичда эса 250 нафарга етказиш режалаштирилган.

Компания BYD Uzbekistan Factory билан ҳам бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари этиб тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Аллабергенова тайинловга қадар...

Больше похожих статей