Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатларни қабул қилиш бекор қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади.

Шунга кўра, имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш 2026 йил 1 ноябрдан, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш бўйича мурожаатлар 1 декабрдан, пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ва тўхтатиб турилган тўловларни тиклаш эса 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг хоҳишига кўра интерактив (электрон) шаклда амалга оширилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишловчи шахслар ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган ижтимоий солиқни тўлаганда, уларга бир йиллик иш стажи автоматик равишда ҳисобланади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга шахсларга ишламайдиган оила аъзолари учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаб, уларга иш стажи тўплаш имконияти яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ғузорда 22 нафар ўқувчида заҳарланиш аломатлари кузатилди ва жиноят иши қўзғатилган

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари кузатилгани юзасидан расмий ахборот берилди. Маълум қилинишича, 23...

Больше похожих статей