Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда беш нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламаса-да, ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатгани аниқланган.
Улар сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи олганликлари тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаб, тижорат банкининг Қува тумани филиалига тақдим этган. Натижада мазкур ҳужжатлар асосида 428,8 млн сўмлик кредит маблағи олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси – фирибгарлик ҳамда 228-моддаси – ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


