2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида автобус ва метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов 2 500 сўм бўлади. Нақд пулда тўлаш тарифи 3 000 сўмлигича қолади.
Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Шунингдек:
▪️ бир йўловчининг багажини ташиш – 4 000 сўм;
▪️ 10 марталик сафар пакети – 19 000 сўм;
▪️ 20 марталик – 38 500 сўм;
▪️ 30 марталик – 57 500 сўм этиб белгиланди.
Транспорт карталари учун тариф пакетлари:
▪️ 1 кунлик: автобус – 11 500 сўм, автобус + метро – 13 500 сўм;
▪️ 5 кунлик: 42 500 сўм / 57 500 сўм;
▪️ 7 кунлик: 54 000 сўм / 73 000 сўм;
▪️ 10 кунлик: 84 500 сўм / 115 500 сўм;
▪️ 15 кунлик: 127 000 сўм / 173 000 сўм;
▪️ 20 кунлик: 169 500 сўм / 231 000 сўм;
▪️ 1 ойлик: 250 000 сўм / 345 000 сўм;
▪️ 3 ойлик: 682 500 сўм / 945 000 сўм;
▪️ 6 ойлик: 1 170 000 сўм / 1 620 000 сўм;
▪️ 1 йиллик: 1 950 000 сўм / 2 700 000 сўм.
Биринчи сумма фақат автобус, иккинчиси автобус ва метро учун.
Бир соат ичида автобус алмаштирилса:
▪️ биринчи автобус – 2 500 сўм;
▪️ иккинчи автобус – 1 500 сўм;
▪️ учинчи ва кейинги автобуслар – бепул.
Сафар автобусдан бошланса:
▪️ биринчи автобус – 2 500 сўм;
▪️ метро – 1 500 сўм;
▪️ иккинчи автобус – 1 500 сўм;
▪️ учинчи ва кейинги автобуслар – бепул.
Сафар метродан бошланса:
▪️ метро – 2 500 сўм;
▪️ биринчи автобус – 1 500 сўм;
▪️ иккинчи автобус – 1 500 сўм;
▪️ учинчи ва кейинги автобуслар – бепул.
60 дақиқалик ҳисоб биринчи транспортда тўлов амалга оширилган вақтдан бошланади. Ушбу даврда метродан фақат бир марта фойдаланиш мумкин. Метрога иккинчи марта кирилганда 60 дақиқалик ҳисоб янгидан бошланади.
Ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга транспорт тариф пакетларини харид қилишда 50 фоиз чегирма берилади.
Қонунчиликка мувофиқ жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун амалдаги имтиёзлар сақланиб қолади.


