- Advertisement -
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, воқеа жойига Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида масъуллар зудлик билан етиб борган.
Вилоят ҳокими ёнғин оқибатида мол-мулкига зарар етган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаган.
Ёнғин оқибатларини тезкор бартараф этиш, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, зарарни аниқлаш ҳамда уни қоплаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида махсус Ишчи гуруҳ тузилган.



