«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Икки давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Шунингдек, фахрий қоровул сафидан ўтилди.
Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди икки давлат расмий делегациялари аъзолари билан саломлашди. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчилар олий даражадаги музокараларни бошлади.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.


