Ҳужжат доирасида махсус турпакетлар яратиш, касаба уюшмалари ва туризм ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон туризмини Россияда тарғиб қилиш кўзда тутилган.
Томонлар оилавий ва болалар туризми, санаторий-соғломлаштириш, тиббий, маданий, экологик ҳамда чанғи туризмини ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Татаристон, Бошқирдистон ва Россиянинг бошқа ҳудудлари аҳолиси учун зиёрат туризмига алоҳида эътибор қаратилади. Туристик йўналишларга Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасини киритиш мумкин.
Шунингдек, ишбилармонлик ва саноат туризмини ривожлантириш бўйича ҳам ишлар амалга оширилади, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси.


