- Advertisement -
Тошкентда шаҳарсозлик қоидалари бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар бериш имконини берувчи махсус Telegram-бот ишга туширилди.
Бош прокуратура томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш мақсадида @noqonuniy_qurilish_bot ишлаб чиқилди.
Пойтахт аҳолиси мазкур бот орқали кўп қаватли уйлар атрофида, болалар ва спорт майдончаларида, яшил ҳудудларда ҳамда бошқа жамоат жойларида амалга оширилаётган ноқонуний қурилишлар ҳақида маълумот бериши мумкин.
Янги тизим шаҳарсозлик соҳасидаги қонунбузилишларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўришда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга қаратилган.


