Фарғонада маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб кетди, ходим шифохонада вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи Йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юбориши оқибатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими вафот этди.

Маълум қилинишича, фожиа 2026 йил 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон тумани «Ўқчи» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган А.Э. маст ҳолда «Spark» русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда тунги хизматни олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий ёрдамга қарамасдан, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уйнинг ноқонуний бузилиши ва рухсатсиз қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида «New Port» турар-жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат...

Больше похожих статей