Чилонзорда ноқонуний қурилмалар демонтаж қилиниб, жамоат жойларини тартибга келтириш ишлари давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида жамоат жойларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ва хавфсиз шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Бу борада Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзаков, Президент Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов ҳамда мутасадди раҳбарлар Чилонзор туманидаги қатор объектларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида асосий эътибор жамоат ҳудудларини ноқонуний қурилмалардан тозалаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, аҳоли учун хавфсиз ва қулай шаҳар муҳитини яратиш масалаларига қаратилди.

Хусусан, «Қатортол» кўчаси ва бозори ҳудудида узоқ йиллар давомида тротуарларни эгаллаб келган ўзбошимчалик билан қурилган объектларни демонтаж қилиш ишлари кўздан кечирилди. Қайд этилишича, мазкур ноқонуний иншоотлар туфайли пиёдалар кўпинча автомобиль йўлидан ҳаракатланишга мажбур бўлган.

Шунингдек, «Зарқўрғон» маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари, «Навбаҳор» маҳалласида электр таъминоти ишончлилигини ошириш чоралари ҳамда «Лутфий» маҳалласида жойлашган ГЭС-9 подстанциясидаги мавжуд муаммолар ҳам ўрганилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, амалга оширилаётган чора-тадбирлар шаҳар инфратузилмасини янада такомиллаштириш, жамоат жойларида тартиб ўрнатиш ҳамда барча аҳоли қатламлари учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уйнинг ноқонуний бузилиши ва рухсатсиз қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида «New Port» турар-жой мажмуаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат...

Больше похожих статей