Омбудсман кўмагида фуқарога 60 млн сўмга яқин иш ҳақи ва компенсация ундирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро хусусий корхоналардан бирида экскаватор машинисти лавозимида ишлаб келгани, бироқ 2025 йил январь–май ойлари учун иш ҳақи ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланиши лозим бўлган ҳисоб-китоб маблағлари тўлаб берилмаганидан норози бўлиб, мурожаат қилган.

Ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда иш берувчининг қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мурожаатчида мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу сабабли Омбудсман масъул ходимлари фуқаролик процессуал қонунчилигида электрон маълумотлар иш учун аҳамиятга эга ҳолатларни тасдиқловчи рақамли далил сифатида эътироф этилишини инобатга олиб, ходим ва корхона бухгалтерияси ўртасидаги иш ҳақи қарздорлигига оид Telegram ёзишмаларини даъво материалларига киритиш зарур деб топди. Шундан сўнг Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризасида мазкур ёзишмаларни рақамли далил сифатида инобатга олиш ҳам сўралди.

Суднинг 2026 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро фойдасига 54 303 000 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда 5 000 000 сўм маънавий зарар — жами 59 303 000 сўм ундирилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир ЖапаровИттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни...

Больше похожих статей