«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчисига қарийб 8 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида «Rayxon oilaviy milliy taomlari» муассисларидан бири О.И. ва яна олти нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд материалларига кўра, О.И. 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган бўлиб, муқаддам судланмаган. Судланувчилар Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги, ҳужжатларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, яшириш ҳамда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига мувофиқ, О.И.га 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқ, аввал ушлаб турилган давр инобатга олиниши натижасида жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланди.

Қолган олти нафар судланувчига эса уларнинг жиноятдаги иштироки ва ҳаракатларининг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Шунингдек, суд қарорига асосан жиноят натижасида етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва ҳудудлар раҳбарлари масъулиятини кучайтиришни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар учун маъмурий тўсиқларни кескин қисқартириш ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг...

Больше похожих статей