Тошкент шаҳрида «Хотира хиёбони» мемориал мажмуаси яқинида юз берган фожиа оқибатида бир аёл ва уни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, Миллий гвардия ходимлари каналда кучли оқим олиб кетаётган аёлни пайқаган. Ҳарбий хизматчилардан бири уни қутқариш учун дарҳол сувга сакраган.
Бироқ кучли оқим туфайли аёлни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Қутқарув амалиёти давомида ҳарбий хизматчининг ўзи ҳам сув гирдобига тушиб, чўкиб кетган.
Унинг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида топилган.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи 21 ёшда бўлган. Яқин кунларда унинг тўйи бўлиши режалаштирилган эди.
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

