- Advertisement -
Таиландда ўтаётган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон грек-рим кураши терма жамоаси муваффақиятли иштирокни бошлади.
Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
77 кг вазн тоифасида Оғабек Асқаралиев чемпион бўлди. 55 кгда Отабек Турсунов кумуш, 63 кгда эса Қувончбек Исмаилов бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё чемпионати давом этмоқда. Олдинда Ўзбекистон вакилларини бошқа вазн тоифаларида ҳам беллашувлар кутиб турибди.

